Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Охирги 72 соат ичида Афғонистонда ўнлаб болалар вафот этди

10 Август 2021 11:28

KABUL. Kazinform - Афғонистондаги болалар, аёллар ва эркаклар ҳаёти ҳар дақиқада хавф остида. Охирги ойларда Гильменд, Қандаҳор ва Ҳирот провинцияларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида камида 1000 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб хабар беради.

БМТнинг Гуманитар ёрдам бўйича координатори Мартин Гриффитс ўз баёнотида, бу ҳодисадан «чуқур хавотирда» эканини айтиб: «Бугун мен БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига қўшилиб, тинч аҳолига ҳужумларни тўхтатишга чақираман», деди.

ЮНИСЕФ Афғонистондаги вазият ёмонлашаётганидан хавотир ва норозилигини билдирди: охирги 72 соат ичида Қандаҳорда камида 20 бола ўлган, 130 нафари жароҳатланган, Пактия провинциясида беш нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.

«Бу шунчаки рақам эмас. Ҳар бир ўлим ва жисмоний заҳмат - бу фожиа. Улар кимнингдир севимли ўғиллари ва қизлари, ака -укалари, қариндошлари ва дўстлари эди. Урушаётган томонлар бу болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни бузишди ва халқаро қонунларни эътиборсиз қолдиришди «, - дейилади БМТ Болалар жамғармаси баёнотида.

Фото: МОМ / М. Муҳаммад


Калит сўзлар: Хориж, Жамият, БМТ,
Юқорига