Об-ҳаво
Астана 11 °С
Алматы 9 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

«Оддий буюмлар иқтисодиёти»ни ривожлантиришга қўшимча 400 млрд тг ажратилади

17 Март 2020 10:05

NUR-SULTAN. Kazinform – «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастурига қўшимча 400 млрд тг ажратилади. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнес йўл харитаси-2025» ва «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастурларини синхронлаштириш доирасида тадбиркорлар учун танга маблағларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Биринчидан, кредитлаш ҳажми 1 трлн тангагача кўтарилади, яъни 400 миллиард танга қўшимча ажратилади», - деди вазир тадбиркорлик ва маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида.

Унга кўра, маблағлар асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга импортга боғлиқликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун берилади. «Бизнес йўл харитаси-2025» давлат дастури бўйича максимал кредитлаш ҳажми 7 миллиард тангага кўтарилади. Жорий харажатларни қоплаш учун жорий бизнесни молиялаштиришни кенгайтириш тавсия этилади.

«Кредитлар бўйича якуний фоиз ставкаси бирлаштирилиб, 6 фоизни ташкил этади. «Бизнес йўл харитаси - 2025» дастури саноатдаги чекловларни олиб ташлайди ва «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастури бўйича устувор маҳсулотлар рўйхатини кенгайтиради», - деди Руслан Даленов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига