Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Об-ҳаво:  Яқин уч кунда Қозоғистоннинг баъзи ҳудудларида совуқ ва бўрон бўлади

20 Октябрь 2021 14:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Синоптиклар 21-23 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилишди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

«Россиянинг Мурманск шаҳридан келган аралаш ёмғир ва қор бўрони туфайли 22 октябрда мамлакат шарқида, жанубида ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир, муз қотиши, кучли шамол эсиши, шимолда, марказ ва шарқда бўрон бўлади. Бундан ташқари, ҳаво ҳарорати кечаси -3, +2, кундузи 2-10 даражагача пасаяди», -дейилади хабарда.

22 октябрдан антициклон мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига таъсир қилади. Шу туфайли ёғингарчилик аста-секин тўхтайди ва кундузи ҳарорат 15-22 даражагача кўтарилиши мумкин.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига