Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Об-ҳаво: 10та вилоятларда огоҳлантириш эълон қилинди

22 Сентябрь 2020 19:25

NUR-SULTAN. Kazinform – 23 сентябрь куни Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида об-ҳаво тўғрисида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Куннинг иккинчи ярмида Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида кучли ёмғир, момақалдироқ, довул ва дўл ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, шимоли-ғарбдан кечаси 15-20 м/с тезликда эсади, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қарағанди вилоятида баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Тунда вилоятнинг шимоли-шарқида 1-3 даража совуқ бўлади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида шамол жанубдан, жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи 25 м/с гача кучайиши мумкин.

Семей шаҳрида куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с бўлиши кутилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Ақмола вилоятида кучли ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан, кечаси баъзи жойларда 15-20 м/с тезликда эсади.

Қостанай вилоятининг айрим жойларида момақалдироқ, туман, довул ва дўл кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан, шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қизилўрда вилоятида шамол ғарбдан, жануби-ғарбдан, баъзи жойларда 15-20 м/с тезликда эсади.

Манғистау вилоятининг айрим жойларида туман тушиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида ҳам туман тушади ва шамол эсади.

Ақтўбе вилоятида жануби-ғарбдан, ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлади, баъзан 23 м/с гача кучаяди.

Нур-Султан шаҳрида эрталаб ва тушдан кейин жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига