Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ОАВ: «Толибон» Aфғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузади

24 Август 2021 13:48

NUR-SULTAN. Kazinform- «Толибон» радикал ҳаракати раҳбарияти Aфғонистонни бошқариш учун кенгаш тузмоқчи, унинг таркибига 12 киши, жумладан, собиқ ҳукуматнинг бир неча аъзолари киради. Бу ҳақда душанба куни Foreign Policy журнали ҳаракат раҳбарларига яқин манбаларга таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб.

Кенгашдаги энг нуфузли уч киши – «Толибон» сиёсий қаноти раҳбари Aбдул Ғани Барадар, «Толибон» ҳарбий комиссияси раҳбари Моулави Ёқуб ва «Ҳаққоний тармоғи» диверсия гуруҳи раҳбари ҳамда дала қўмондони Сиражуддин Ҳаққоний.

Нашрнинг ёзишича, толиблар Aфғонистонда на Президент, на бирор раҳбар ўрнатмоқчи. Шу билан бирга, улар Ҳукуматнинг собиқ аъзоларига ўзлари танлаган янги кабинетда вазирлик лавозимларини бериш ниятида. Толибон шу тариқа халқаро миқёсда эътирофини ошириш учун инклюзив ҳукумат тузади.

Барадар ва Ёқубга яқин манбаларга кўра, толиблар, шунингдек, ҳукмрон Ҳукуматнинг таниқли дала қўмондони, «Панжшер арслони» лақабли Aҳмад Шоҳ Масъуднинг (1953-2001) ўғли Шимолий альянс раҳбари бўлган Aҳмад Масъудни кўришни хоҳлашади. Бироқ, нашрнинг таъкидлашича, бу эҳтимолдан йироқ, чунки Масъуд Панжшер провинциясидаги ҳозирги қаршилик кучларини бошқармоқда.

Калит сўзлар: Жанубий Осиё,
Юқорига