Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ОАВ: Елизавета II шаҳзода Гарри устидан суд жараёнини  бошлашга буйруқ берди

23 Август 2021 10:59

LONDON. Kazinform - Буюк Британия қироличаси Елизавета II Гарри ва Меганга қарши суд жараёнини бошлашни буюрди, деб хабар беради Kazinform The Sunга таяниб.

Хабарларга кўра, қироличанинг адвокатлар гуруҳи, Елизавета II нинг набираси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг танқидидан сўнг, туҳмат бўйича компаниялар мутахассислари билан маслаҳатлашмоқда.

Нашр маълумотли манбага таяниб, такрорий ҳужумлар қироличани ғазаблантирганини ёзади. Гарри ва Меганга қарши даъво қўзғатилади. Маълум қилинишича, уларга такрорий ҳужумлар жазосиз қолмаслигини шу тарзда тушунтиришади.

Ўтган ой, қироллик оиласи Гарри ўз янгиликлари билан бўлишишни ваъда қилган хотира китобини ёзаётгани ва уларни келаси йили қироличанинг «Платина юбилейи»да учун чиқариши ҳақидаги хабардан талвасага тушди.

Penguin Random House нашриётига қонуний хабарнома юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Калит сўзлар: Қонун, Жамият, Европа,
Юқорига