Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ОҲИЧК Ташқи ишлар вазирлари учрашуви: Елбасы  иштирокчиларга мурожаат қилди

12 Октябрь 2021 12:31

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти –Елбасы Нурсултон Назарбоев Нур-Султанда бўлиб ўтаётган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 6 -йиғилиши иштирокчиларига табрик йўллади. Мурожаатни ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Aқан Рахметуллин тадбир давомида ўқиди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ўз табрикномасида, Кенгаш сиёсий яқинлашувнинг ягона халқаро тузилмага айланганини, Осиёда умумий ва инклюзив хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаганини таъкидлади.

«Форум 27 мамлакатни бирлаштиради, улар Осиёнинг 90 фоизини қамраб олади. У дунё аҳолисининг ярмини ташкил қилади, дунё ялпи ички маҳсулотининг 50 фоизини ишлаб чиқаради ва жаҳон иқтисодиётининг учдан икки қисмини таъминлайди. Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 5 та саммити бўлиб ўтди. Унинг котибияти ва ишчи органлари бор. Бизнес ва ёшлар кенгаши мавжуд. Aлоқалар глобал ва минтақавий даражада кўп томонлама тузилмалар билан ўрнатилади. Кенгаш БМТ Бош ассамблеясида кузатувчи мақомига эга. Бундан ташқари, кенгашнинг нуфузи, роли ва географияси ошиб бормоқда «, - деди Елбасы.

Нурсултон Назарбоев Кенгаш ишида иштирок этаётган янги халқаро ташкилотлар сонининг кўпайиши бунинг исботи эканлигини таъкидлади.

«Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш фаолият юритаётган йиллар давомида атрофимизда кўп нарса ўзгарди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Осиё дунёнинг муҳим сиёсий марказига айланди, у глобал ҳукмронлик ва совуқ уруш шароитида шериклик, тенглик ва ўзаро ҳамкорлик тамойилларига чақиради «, - деди Биринчи Президент.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: ҚР Биринчи Президенти– Елбасы,
Юқорига