Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Нурсултон Назарбоев Туркиянинг собиқ Президенти Aбдулла Гул билан учрашди

18 Ноябрь 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Туркиянинг собиқ Президенти Aбдулла Гул билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Elbasy сайтига таяниб.

Учрашувда президент A.Гулга «Aстана клуби» ишидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.

- Учрашувда яхши гапирдингиз. Мен сизнинг фикрларингизни қўллаб-қувватлайман. Ўз вақтида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий интеграцияни ривожлантириш йўлида кўп меҳнат қилганмиз. Бу иш ҳали ҳам давом этмоқда», - деди Қозоғистоннинг Биринчи Президенти.

A.Гул «Астана клуби» йиғилиши доирасида глобал кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш долзарблигини таъкидлади ва Нурсултон Назарбоевнинг «Катта Евроосиё» бўйича ҳамкорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдаги муҳим ролини қайд этди.






Калит сўзлар: ҚР Биринчи Президенти– Елбасы,
Юқорига