Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нурсултон Назарбоев «Самруқ-Қазна» раҳбари ҳамда «Лукойл» президентини қабул қилди

15 Июнь 2021 18:01

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев «Самруқ-Қазна» МФЖ бошқарув раиси Алмасадам Саткалиев ва «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди, деб хабар бермоқда Kazinform Елбасы веб-сайтига асосланиб.

Учрашув давомида нефт-газ саноатида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

«Сизнинг компаниянгиз Қозоғистоннинг энг қадимий ва йирик инвесторларидан бири ҳисобланади. Сиз Тенгиз, Қарашиғанақ каби энг йирик конларда ишлаяпсиз, Каспий қувур линияси консорциумининг инфратузилма лойиҳасида қатнашасиз, - деди «Самруқ-Қазна» МФЖ бошқарув раиси.

В.Алекперов Нурсултон Назарбоевга Қозоғистон иқтисодиётида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Каспий денгизидаги бир қатор конларни ўзлаштириш орқали инвестицияларни кўпайтириш режалари ҳақида гапириб берди.

Калит сўзлар: Қабул,
Юқорига