Об-ҳаво
Астана 6 °С
Алматы 15 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нурсултон Назарбоев Миллий банк раиси билан учрашди

15 Сентябрь 2020 18:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Елбасы Нурсултон Назарбоев Миллий банк раиси Ерболат Досаев билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Елбасы расмий сайтига таяниб.

Учрашув давомида Нурсултон Назарбоевга пандемия шароитида жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши ва Қозоғистоннинг савдо-иқтисодий шериклари бозорларидаги вазият бўйича прогнозлар тақдим этилди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президентига валюта-молия бозоридаги мавжуд вазият ва мамлакатда пул-кредит сиёсатини амалга ошириш жараёни тўғрисида ҳам маълумот берилди.

«Молия бозоридаги вазият барқарор. Жорий йилнинг саккиз ойида инфляция етти фоизга етди. Ушбу кўрсаткич биз тахмин қилган коридор ичида. Биз базавий ставкани тўққиз фоиз даражасида ушлаб турдик», - деди Е. Досаев.

Калит сўзлар: Қабул,
Юқорига