Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нурсултон Назарбоев ҚХА раиси лавозимини ҚР Президентга топширди

28 Апрель 2021 18:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXIX сессиясида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев ҚХА раиси лавозимини ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сессияни якунлар экан, Елбасы - Нурсултон Назарбоев ҚХАнинг раиси амалдаги Президент бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы тўғрисида»ги Конституциявий қонунга, Ассамблея тўғрисидаги қонунга мувофиқ, мен умр бўйи Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси лавозимини эгаллаш ҳуқуқига эгаман. Умуман олганда, мен доимо сизлар билан бирга бўламан. Бироқ, Ассамблеяни бошқариш билан боғлиқ қатор ваколатлар мамлакат Президентига юклатилган. Қозоғистон халқ Ассамблеяси амалдаги Президентнинг ёрдамичиси сифатида туриши керак, бошқа томондан, Давлат раҳбари ҳам Ассамблеяга таянади. Шунинг учун мен Ассамблеяга раислик қилиш ҳуқуқини Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга топширишга қарор қилдим», - деди Нурсултон Назарбоев.


Калит сўзлар: Тайинлов, Мустақиллик байрами,
Юқорига