Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нурсултон Назарбоев БАА Бош вазири ўринбосари билан учрашди

28 Октябрь 2020 10:01

БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ. Kazinform - Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари ва Президент ишлари вазири шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди, деб хабар беради Elbasy.kz.

Учрашув давомида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминнинг яқинда амалга оширган ташрифи давомида қиймати 6 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича эришилган келишувларни таъкидладилар.

Президент Нурсултон Назарбоев ва шайх Мансур маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.

Хулоса сифатида томонлар минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Калит сўзлар: Дипломатия, Қабул, Халқаро алоқалар,
Юқорига