Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нур-Султанга халқаро рейс билан келган яна 101 йўловчи карантинга олинди

9 Октябрь 2020 13:05

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун тунда олтита хорижий самолёт Нур-Султан аэропортига қўнди. Парвозларни Turkish Airlines, Air Astana, Вelavia ва Flydubai авиакомпаниялари амалга оширган, деб хабар қилди Kazinform аэропорт матбуот хизматига асосланиб.

Қозоғистон пойтахтига етиб келган 101 йўловчида ПЗР сертификатлари бўлмаганлиги сабабли карантинга - касалхонага ётқизилган. ПЗР синовидан ўтиб, улар уйларига қайтадилар. Агар коронавирус юқтирганлиги маълум бўлса, унда юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябр куни соат 00.00да Қозоғистон бош давлат санитария шифокори Ерлан Киясов коронавирус инфекциясини давлат чегарасидаги назорат пунктлари орқали тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида фармон чиқарди.

Янги қоидаларга кўра, қуйидаги чеклов чоралари кучга киради:

Қозоғистонга самолёт билан келган барча йўловчилар термометрия, анкета ва ПЗР-тест топширишлари керак (амал қилиш муддати 72 соат);

Қозоғистон фуқароси бўлмаган йўловчилар COVID-19 юқтирмаганлиги ҳақидаги сертификатисиз мамлакатга киритилмайди.

Калит сўзлар: Транспорт, Чегара,
Юқорига