Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Нур-Султанда уруш фахрийлари шарафига ёдгорлик лавҳаси очилди

6 Май 2022 12:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида Ватан ҳимоячилари ва Ғалаба байрами арафасида ҚР Ички ишлар вазирлигининг Ёдгорлик мажмуаси очилди, дея хабар беради Kazinform.

Вазирлик маълумотларига кўра, иншоот Ғалабанинг 77 йиллиги ва Ватан ҳимояси йўлида жасорат кўрсатган қозоғистонлик аскарлар – ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шарафига қурилган.

«Бу Улуғ Ватан уруши йилларида Ватани ва халқи учун жонини фидо қилган кўплаб қозоқ қаҳрамонлари, Улуғ Ватан урушида қатнашган барча фуқаролар, Ғалаба йўлида меҳнат қилган халқимиз учун ўрнатилган улкан ёдгорлик, деб ҳисоблаш керак«, - деди Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов Лавҳа тақдимотида.






Улуғ Ватан урушида 1,5 миллиондан ортиқ қозоғистонлик қатнашган, уларнинг ярмидан кўпи жанг майдонидан қайтмаган. 500 нафарга яқин қозоғистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони, 124 нафари «Шон-шараф» орденининг тўлиқ соҳиби бўлди.














Юқорига