Об-ҳаво
Астана -12 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нур-Султанда тиббий ниқоблар ишлаб чиқарадиган корхона очилди

10 Июль 2020 12:27

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда тиббий ниқоблар ишлаб чиқарадиган янги корхона очилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларини ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Нур-Султанда тиббий ниқоблар ишлаб чиқарадиган «Bioniсk-Pro» ишлаб чиқариш маркази очилди. Ушбу соҳани очилишига атиги икки ҳафта бўлса ҳам, бугунги кунга қадар 1 миллиондан ортиқ ниқоб ишлаб чиқарилган.

Завод директори Арон Қодировнинг сўзларига кўра, корхона кунига 180 минг ниқоб ишлаб чиқариш мумкин. Ҳозирги кунда талабларга кўра кунига 80 мингдан 120 минггача тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилмоқда. Улар шаҳарнинг дорихоналари ва клиникаларига етказиб беришади.

«Ниқоб ишлаб чиқариш иккита автоматлаштирилган ва ярим автоматлаштирилган станокларда амалга оширилади. Биринчи станок учта матони бирлаштириб дазмоллайди, уч марта буклаб ва қирраларини тикади. Кейинги станокда ниқоблар махсус ўлчамга кесилади ва қулоқга тақадиган резинка ёпиштиради. Шундан сўнг мутахассислар ниқобни текширадилар, ҳисоблаб чиқадилар ва махсус пакетларга 50 дона этиб жойлаштирадилар», - дейилади вазирлик хабарида.

Ниқоб тайёрлаш учун мато ва резинкалар Туркия ва Эрондан келтирилади. Станок Хитойда сотиб олинган. Завод мутахассислари ушбу станокларда қандай ишлашни Шанхай ва Гуанчжоуга шаҳарларга ташриф буюриб ўрганиб келди.






«Ниқоблар махсус сув ўтказмайдиган, сифат назоратиндан ўтган матолардан тайёрланган ва уч қаватли бўлиши керак. Шуни таъкидлаш керакки, пахта ва тўқимачилик матоларидан тайёрланган ниқоблар паст даражада ҳимоя даражасига эга. Ва бундай ниқоблар намланади ва микробларни тўплайди. Шунинг учун, спанбонд, мельтблаун деб номланган матолардан тайёрланган махсус ниқоблардан фойдаланиш керак. Уч қатламли ниқобларимиз ана шундай матолардан тайёрланган ва нафас олиш тизимининг 92 фоизини ташқи кучлардан ҳимоя қила олади», - деди корхона директори.






Тез орада компания болалар учун ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Ишлатилган ниқобларни йўқ қилиш бўйича лойиҳа ҳам тайёрланмоқда.

Ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун FFP2 / FFPP3 / KN95 респираторларининг қўшимча линияларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.














Калит сўзлар: Ишлаб чиқариш,
Юқорига