Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Нур-Султанда оммавий велосайл бўлиб ўтади

19 Май 2022 17:15

NUR-SULTAN. Kazinform - 21 май куни пойтахтда велоспорт мавсумининг очилиши ва Болалар йили муносабати билан оммавий велосайл бўлиб ўтади. Барча шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этишга таклиф этилади, дея хабар беради Кazinform Нур-Султан ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Оммавий велосайл иштирокчилари Қабанбай ботир шоҳ кўчаси Давлат рамзлари майдонидан бошланиб, «Астана Арена» автотураргоҳида тугайди. Ҳаммаси бўлиб улар 5 км масофани босиб ўтишлари керак.

Велосипедчиларни рўйхатга олиш соат 08.00 да бошланади, старт соат 09.00 да эълон қилинади.

Ташкилотчилар велосайр спорт тадбири эмаслигини таъкидламоқда. Маррага етиб келган рўйхатдан ўтган иштирокчилар орасида лотерея ва қимматбаҳо совғалар ўйналади.

Болалар йили ва велоспорт мавсумининг очилишига бағишлаб ташкил этилган оммавий велосайр Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилади.

«Велосайл муносабати билан Қозоғистон Республикаси Давлат рамзлари майдонидан «Астана Арена» стадионигача бўлган қисмида Қабанбай Батир шоҳ кўчаси соат 09.00 дан 10.00 гача ёпилади. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан шаҳар йўлларида тирбандлик юзага келмаслиги учун вазиятга қараб ҳаракат қилишини ва йўналишларини олдиндан режалаштиришларини сўраймиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига