Об-ҳаво
Астана 20 °С
Алматы 19 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 465.73
RUB 5.79
CNY 58.91

Нур-Султанда қуриладиган ижтимоий уйлар нимаси билан ўзгача

2 Июнь 2020 10:44

NUR-SULTAN. Kazinform – «Оддий нарсалар иқтисодиёти»ни ривожлантириш, сармоядорларни қўллаб-қувватлаш, уй қуриш заводини модернизация қилиш, қурилиш компанияларининг имкониятларини ошириш. Пойтахт ҳокимлиги ушбу йўналишларда уй-жой қурилиши ҳажми ва сифатини ошириш учун шароит яратади, деб хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.

Масалан, бетон ва цемент ишлаб чиқарувчи «Center Beton Company» МЧЖ пойтахтнинг бошқа корхоналари сингари ишлаб чиқариш қувватини йилига 400 кубометрга оширди.

Пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов Президент топшириғига биноан уй-жой қурилишига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«Бу йил биз арзон уй-жой қурилиши ҳажмини кўпайтирамиз. Бунда «бир қадам ерга жойлаштириш« тамойили ҳисобга олинади. Кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида дўконлар ўрнига тиббий марказлар, полиция бўлимлари, реабилитация марказлари, болалар боғчалари қурилади. Арзон уй-жойларни қуриш учун GLB уй-жой қурилиши комбинати қайта ишга туширилди. Комбинатнинг ишчилар ва кредиторлардан қарийб 600 млн танга қарзи бўлган. Давлат томонидан қўллаб-қувватланганлиги сабабли ушбу қарз қайтарилди ва бир қатор қийин муаммолар ҳал қилинди. Буларнинг барчаси қурилиши тугалланмаган объектларни қуришни тугатиш ва арзон уй-жой ҳажмини ошириш учун қилинмоқда. Иш жойлари ҳам сақланиб қолди.

Уй қурилиши комбинатининг афзаллиги шундаки, модулли қурилиш уйларнинг сифатига путур етказмасдан квадрат метр нархини пасайтириш ва биноларни қуриш муддатини қисқартиришга имкон беради. Бундан ташқари, ёзда яна бир уй қурилиши комбинати ишга туширилади», - деди шаҳар ҳокими Алтай Кўлгинов.

Инвестиция кенгашида шаҳар ҳокимлиги қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган объектлар ва заводлар қуриш каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.
Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига