Об-ҳаво
Астана 16 °С
Алматы 11 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Нур-Султанда коронавирусга қарши курашга меценатлар ҳам ёрдам бермоқда

7 Июль 2020 18:35

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда ПЗР синовлари ҳажми ортади. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳрининг ҳокими Алтай Кўлгинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Баъзан тезкор тест синовларига шикоятлар бўлиб турибди. Энди бизнинг тиббий ходимларимиз қўшимча машғулотлардан ўтдилар. Қўшимча лабораториялар жалб қилинди. Агар карантин бошида биттагина лаборатория бўлса, ҳозир бизда 8 та. Бизга меценатлар ёрдам бермоқда. Карантин бошланганида кунига атиги 300 та тест ўтказилар эди, энди кунига 5000 та тест ўтказилмоқда ва бу ҳажмни ошириш бўйича ишлар давом эттирилади», - деди шаҳар ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, Нур-Султанда 61 киши коронавирус инфекциясидан вафот этган. Пойтахтдаги касалхоналар учун 200 та ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати ва 500 та флоуметр буюртма қилинди.

Калит сўзлар: Ҳайрия, Жамият,
Юқорига