Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нур-Султанда кўп сиғимлиги мактаблар қурилади

18 Август 2020 13:17

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида кичик мактаблардан сиғимлиги кўпроқ мактаблар қуришга ўтилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов ўзининг Instagram саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.

«Кичик мактаблар ўрнига биз 1200-2000 ўқувчига мўлжалланган (икки сменада 4000 тагача) мактабларни қуришга ўтмоқдамиз. Ушбу қарор мактабларимизда юкни камайтиради», - деб ёзди ҳоким.






Кеча шаҳар ҳокими Т.Рисқулов ва №36, Е171 кўчалари чорраҳасида барпо этилаётган мактаб қурилиши билан танишди.





«Биз бу мактабни бу йил фойдаланишга топширишни режалаштирмоқдамиз. Бу йил шаҳримизда 12 та мактаб қурилияпти ва 2021 йилда яна шунча таълим маскани қурилади. Мактаблар, болалар боғчалари, турар-жой ва бошқа ижтимоий объектларни қуришда дизайн-код қоидаларига амал қиламиз. Ушбу дизайн-код Давлат раҳбаримизнинг топшириғига биноан стилистик жиҳатдан яхлит, қулай ва хавфсиз шаҳар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган», - деди А.Кўлгинов.







Юқорига