Об-ҳаво
Астана 16 °С
Алматы 11 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Нур-Султанда бир киши коронавирусдан вафот этди

31 Март 2020 12:20

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда коронавирус инфекциясидан бир киши вафот этди, дея хабар беради Kazinform.

Бу Қозоғистонда эпидемиядан одам кўз юмган иккинчи ҳолатдир.

Бемор 50 ёшда эди, уни тез ёрдам 2020 йил 21 март куни касалхонага олиб келган.

У инфекция юқтиришдан аввал бир ой давомида сурункали касалликлардан аъзият чеккан, аммо иши кўпинча хизмат сафари билан боғлиқ бўлгани туфайли тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. У билан алоқада бўлган барча 31 киши, шу жумладан оила аъзолари ва ходимлари касалхонага ётқизилган. Потенциал алоқада бўлиши мумкин бўлган 55 киши карантиндан ўтказилди.

Шунингдек, унинг оила аъзолари билан яқин алоқада бўлган икки кишига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига