Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нур-Султанда 6 та мамлакат вакиллари  Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

15 Сентябрь 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султанда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқлари иштирокида конференция бўлиб ўтди. Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, AҚШ, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этиб, минтақадаги хавфсизликни, шу жумладан Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Kazinform Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беради.

Конференция иштирокчилари сўнгги пайтдаги мураккаб вазият ва таҳдидлар, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлашда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг роли ва ўрнини муҳокама қилишди. Бундан ташқари, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишлари белгилаб олинди.

Тадбир доирасида Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Қозоғистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Марат Қусаинов Ўзбекистон ва Покистондаги ҳамкасблари, шунингдек AҚШ Марказий қўмондони билан бир қатор учрашувларда иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу конференция 2015 йилдан буён минтақа мамлакатлари ва ундан ташқарида ўтказилади.









Юқорига