Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Нур-Султанда 18 март кунги оммавий сайллар ўтказилмайди

12 Март 2020 17:39

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султон шаҳар ҳокимлиги Наврўз байрами арафасида кенг кўламли тадбирлар ўтказилмаслигини эълон қилди ва режалаштирилган йиғилишларни ташкиллаштирмасликка чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга қадар пойтахтда коронавируснинг глобал пандемия деб эълон қилиниши ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг махсус эҳтиёт чораларини амалга ошириш тўғрисидаги баёноти туфайли барча оммавий тадбирлар ўтказилмайди. Шунингдек, «Қозоқ Эли» монументи, шаҳар майдони, «Ёзувчилар» хиёбони, «Астана» концерт залида 18 мартга режалаштирилган оммавий тадбирлар ўтказилмайди», - деди шаҳар ҳокими матбуот котиби Ақмарал Олжабаева.

Унга кўра, К.Куанишбаев номидаги Давлат қозоқ академик мусиқали драма театри, М.Горкий номидаги давлат рус академик театри ва қўғирчоқ театрида ҳам спектакллар тўхтатилди.

Шаҳар маъмурияти бозор, савдо маркази, савдо мажмуаси ичида ёки ичида тадбир ўтказмасликни тавсия қилади.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига