Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нур-Султан ва Алматида карантин режими жорий этилди

17 Март 2020 17:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.

Унда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов, Бош вазирнинг ўринбосари Ерали Тоғжанов, Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кулгинов ва Алмати ҳокими Бахитжан Сағинтаев, Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев, ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Малик Мирзалин жорий вазият ҳақида ҳисоб берди.

Йиғилиш якунига кўра, Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида COVID-19 вируси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб аҳволни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Давлат комиссияси Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида 19 мартдан эътиборан, қўшимча чеклаш, профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни жорий этишга қарор қилди.

Калит сўзлар:
Юқорига