Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нур-Султан шаҳри аҳолиси 2030 йилда 2 миллион кишига етади

25 Август 2021 18:27

NUR-SULTAN. Kazinform - 2030 йилга келиб, Қозоғистон пойтахти аҳолиси 2 миллионга етади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Алтай Кулгинов Нур-Султан шаҳар маслаҳатчиларининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мен ҳаммамизнинг зиммамиздаги бир нечта масалага эътибор қаратмоқчиман. Aлбатта, бу, биринчи навбатда, «Nur Otan« партиясининг йўл харитаси. Бу халқимизнинг ҳақиқий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган. Биз буни сайловда эълон қилдик ва тасдиқладик «, - деди Алтай Кулгинов.

Шаҳар ҳокими пойтахт тез суръатлар билан ривожланаётгани ва аҳоли сони мунтазам ўсиб бораётганини таъкидлади.

«Ўн йил олдин, аҳоли сони 600 мингдан ошар эди. Ҳозир 1,2 миллион кишига етди. Прогнозларга кўра, 2030 йилга келиб шаҳар аҳолиси 2 миллион кишига етади. Яъни, биз урбанизация жараёнини тўхтата олмаймиз. Бу глобал тенденция ва бизнинг шаҳримиз буни бошдан кечирмоқда. Кўриниб турибдики, аҳолининг кўпайиши ижтимоий инфратузилма, йўллар, коммунал хизматлар, уй -жой, мактаб ва болалар боғчалари, тадбиркорлик объектлари, иш ўринлари юкламасини оширади «, - деди шаҳар ҳокими

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига