Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ноябрь ойида Қозоғистонда қор бўронлари бўлади

20 Октябрь 2020 15:20

NUR-SULTAN. Kazinform – Қазгидромет ноябрь ойида қандай об-ҳаво кутилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ноябрь ойининг биринчи ярмида Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий қисмларида қишки об-ҳаво кутилмоқда.

«Ноябрь ойида тез-тез ёғингарчилик (асосан қор), қор бўронлари, шунингдек, муз қотиши ва туман тушиши кутилмоқда. Ойнинг биринчи ярмининг энг совуқ кунларида ҳаво ҳарорати кечаси -10-23 °C, кундузи -2-10 °C даражагача тушади. Баъзан эса, ҳаво ҳарорати + 5 + 12 °С га кўтарилади. Қозоғистоннинг жанубий қисмида ойнинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда, тоғларда эса эрта қор ёғиши мумкин. Бу ҳолда ҳарорат кечаси -5-12 °C, кундузи -1 + 5 °C даражагача пасаяди», - дейилади хабарда.

Шунингдек, Қазгидромет мутахассислари Қозоғистоннинг шимолида ҳаво совуқ бўлишини айтди.

«Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати норма атрофида, мамлакатнинг шимоли-ғарбий ярмида меъёрдан 1 °C юқори, жанубий, жануби-шарқий ва шарқий тоғли ва тоғ олди ҳудудларда меъёрдан 1 °C паст бўлиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик миқдори норма атрофида, мамлакатнинг шимоли-шарқий ярмида ва жануби-шарқий вилоятларнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида меъёрдан юқори, мамлакатнинг жануби-ғарбий ярмида эса меъёрдан паст бўлади «, - дейилади Қазгидромет хабарида.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига