Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Норвегиянинг Кунсберг шаҳрида номаълум шахс бир неча кишини ўлдирди

14 Октябрь 2021 11:11

HELSINKI. Kazinform - Чоршанба куни Норвегиянинг Кунгсберг шаҳрида номаълум шахс томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform Норвегия телеграф бюросига (НТБ) таяниб хабар беради.

«Aфсуски, воқеа оқибатида бир неча киши яралангани ва ўлганини тасдиқлашимиз мумкин», - деди полиция вакили Эйвинд Ос.

Ҳужум қилган шахс ҳибсга олинган. Оснинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятчи ёлғиз ҳаракат қилган деб ҳисоблайдилар ва ҳозирда мумкин бўлган шерикларни фаол қидириш йўқ.

НТБ маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу ҳолатда теракт бўлиши мумкинми деган саволга ҳали жавоб бермаган.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига