Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Норвегияда допинг жиноятлар қаторига киритилиши мумкин

30 Октябрь 2020 17:18

OSLO. Kazinform - Норвегия парламентидаги ҳукмрон консерватив партия вакили Петер Фрёлих спортда допингдан фойдаланишни иқтисодий жиноят деб таърифлашни таклиф қилди, бу ҳокимият органларига ноқонуний препарат истеъмол қилган спортчилардан мукофот тўловларини олиб қўйишга имкон беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

У Nationen газетасига берган интервюсида: «Биз допингни иқтисодий жиноят деб ҳисоблаймиз», - деди.

Допинг Норвегия жиноят қонунчилигига киритилиши мумкин. 2019 йилда Австрияда тоғ чанғиси бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида, бир нечта спортчи билан боғлиқ допинг можаросидан кейин ушбу муаммо актуаллашган эди.

«Норвегия полицияси австриялик ҳамкасблари каби чора кўра олиши учун қонунга ўзгартиришлар киритиш зарур ва биз ҳозир бу борада ишлаяпмиз», - деб тушунтирди норвегиялик депутат.

Муаллиф: Ильяс Омаров


Калит сўзлар: Спорт, Европа,
Юқорига