Об-ҳаво
Астана -12 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нидерландияда махфий қамоқхона ва қийноқ камераси топилди

8 Июль 2020 17:46

BRUSSEL. Kazinform – Нидерландия полицияси EncroChat мессенжеридаги хабарларни ўқиб бўлгач, жиноятчилар фойдаланадиган махфий қамоқхона ва қийноқ камерасини топди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири NLTimesга таяниб.

Уюшган жиноий гуруҳ томонидан ишлатилган яширин қамоқхона ва қийноқ камераси Бельгия билан чегарадош Воувз Плантаж коммунасида жойлашган. Одамларни ўғирлаш ва қийноққа солиш режалари учун олти киши ҳибсга олинган.

Полиция Роттердамдаги иккинчи муассасада қурол сақлаган жойни топди. Ушбу жиноят EncroChat мессенжерида махфий хабарни ўқиш пайтида аниқланди.

Қамоқхонада еттита денгиз контейнери бўлган, улардан олтитаси қамоқхона камераси ва еттинчиси қийноқ камераси сифатида ишлатилган. Хабарларда камари бор стоматологик стул, контейнернинг фотосуратлари бор эди. Шунингдек, жиноятчилар одамларни ўғирлаш ва қийнашларни муҳокама қилишган.

Гумон қилинувчилар бу жойни «эби» деб аташган, ушбу аббревиатура голланд тилидан таржима қилганда «даволаш хонаси» бор қатъий режим пенитенциар муассасаси маъносини англатади. Полиция апрель ойининг ўрталаридан бери «қамоқхонани» кузатиб, муассасада ишлайдиган бир неча кишини аниқлаган.

Контейнерлар овозни ўтказмайдиган ва иссиқлик ўтказмайдиган қилиб яратилган. Ҳар бир камеранинг полига ва шифтига тутқичлар боғланган ва бурчакда видеокамера ўрнатилган.

Бир контейнерда бир нечта полиция кийимлари, ўқ ўтказмайдиган желет ва милтилловчи чироқлар топилган. Бошқа контейнерда қийноқ учун воситалар - қайчи, арра, скальпель, қисқичлар, тутқичлар, скотч лентаси, бошига кийиш мумкин бўлган қора пахта сумкалари бор эди.

Полиция ўғирланган юк машинасини ва иккита БМWни топди.

Мессенджердаги сўзлашувда Роттердамдаги иккинчи омбор ҳақида сўз боради. Полиция у ердан еттита тўппонча ва отиш қуролини топди. Улар ўн бир жойни қидиришди ва Роттердамдаги уйлардан бирида 24 килограмм «экстазини» топишди. Гумон қилинаётганлардан 25 та қурол мусодара қилинди.


Муаллиф: Тимур Дуйсекеев


Калит сўзлар: Европа,
Юқорига