Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Нефт нархи 100 долларгача ошиши мумкин

20 Январь 2022 19:43

ANKARA. Anadolu - Kazinform - Пайшанба куни халқаро бозорда бир баррел Brent нефти нархи 88,29 доллардан сотилди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

20 январ куни соат 09:16 да Brent маркали нефт нархи 0,16 фоизга пасайиб, 88,29 долларни ташкил қилган.

WTI нефти фючерслари нархи 85,76 долларни ташкил қилди.

Нефт нархининг пасайиши Қўшма Штатларда хом нефтнинг тижорий захиралари ўсиши билан боғлиқ.

Шу билан бирга, талабнинг барқарор тикланиши ва таклифнинг вақтинча қисқариши нефт нархининг ошишини чеклайди.

Ямандаги ҳуситларнинг БААга ҳужуми ва Украина масалалари бўйича Россия ҳамда АҚШ ва НАТО ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши таъминотни камайтириши мумкин.

COVID-19га қарамай, таҳлилчилар агар таклиф талабни қондирмаса, бир баррел нефт нархи келаси ойда 100 долларгача ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Калит сўзлар: Бизнес, Биржа,
Юқорига