Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Навоийлик тадбиркор Ўзбекистон Президенти мукофоти билан тақдирланди

31 Август 2021 18:43

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида мамлакатда биринчи қуёш фотоэлектр станциясини ишга туширишда бир гуруҳ тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Учрашувда ёш тадбиркор Мерей Аманбаева сўзга чиқди, деб бахар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари ва ёшлари билан суҳбатда бўлди. Учрашувда 2020 йилда «Зулфия» номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган навоийлик тадбиркор Мерей Аманбаева ҳам сўзга чиқди.

Мерей Аманбаева давлат раҳбари билан суҳбатда навоийлик ёшлар президентнинг ташрифидан «дух олганини» таъкидлади. Шавкат Мирзиёев ҳам «дух олдик, деяверинг, шу менга ёқади», дея ҳазил қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти мамлакатдаги 100 нафар тадбиркорга миннатдорчилик йўллаганини, Мерейга ҳам шундай миннатдорлик билдириб, улар сафини 101 тага етказишини таъкидлаб, Навоий ёшларига миннатдорлик рамзи сифатида Мерейга маҳаллий ишлаб чиқарилган енгил автомобиль берилишини маълум қилган эди.

28 август куни Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсинов вилоят иқтисодиётига катта ҳисса қўшган бир гуруҳ фаоллар билан учрашиб ва у ерда Мерей Аманбаевага маҳаллий «Nexia 3» автомашинасини тантанали равишда топширди.



Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига