Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

NASA океан туби сирларини ўрганиш ниятида

30 Январь 2022 10:39

NUR-SULTAN. Кazinform - NАSА океанларнинг кам ўрганилган, сирли чуқурликларини тадқиқ қилишни бошлайди, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Қайд этиш жоизки, жаҳон океанлари ер юзасининг 70% дан ортиғини эгаллаган бўлиб, олимларнинг айтишича, уларнинг 80% ўрганилмаган.

АҚШ космик агентлиги бу борада икки масалага эътибор қаратмоқчи. Бошқа сайёралардаги океанларнинг табиатини тушуниш ва экстремал шароитларда ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш. Албатта, бу кутилмаган ҳодисалар ва хавф-хатарларга тўла.

Океан туби ва космос бўшлиғида умумий нарса бор. Булар океан туби ва қуёш тизимидаги баъзи сайёралар ўртасидаги ўхшашликлардир.

Беш километрдан кўпроқ чуқурликда океан ўтиб бўлмайдиган тубсизликдир.

Дунё океанининг максимал чуқурлиги - 11022. Бу жой 1951 йилда кашф этган Британия тадқиқот кемаси шарафига «Челленжер чуқурлиги» деб ҳам аталади.

Ҳозирча фақат бир нечта қурилмалар бундай чуқурликка шўнғишга қодир.


Калит сўзлар: Дунё, Фан,
Юқорига