Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нью-Йоркда жума кунидан бошлаб COVID-19га қарши эмланганларга 100 доллар тўланади

29 Июль 2021 10:27

NEW YORK. Kazinform - Нью-Йорк маъмурияти COVID-19 вакцинасининг биринчи компоненти билан эмланганлар учун 100 доллар мукофот пули эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мэриянинг Twitterдаги аккаунтига асосланиб.


Тадбир келаси жума куни бошланади. 100 доллар олиш учун аввал City Run махсус сайтида рўйхатдан ўтишингиз ва кейин эмланишингиз керак.

Нью-Йорк мэри Билл де Блазио ҳам барча шаҳар ходимларига эмланишни буюрди. Эмланмаганлар эса мунтазам равишда ПЗР тестларининг натижаларини тақдим этишлари керак.

Нью-Йорк мэри ортидан худди шу номдаги штат раҳбари ҳам эмлаш мажбурий эканлигини айтди.

«Нью-Йорк штати барча ҳукумат ходимларини эмлаш ёки тестдан ўтказишни талаб қилади», деб ёзди Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо Twitterда.

Шунингдек, мансабдорлар АҚШда сентябр ойининг биринчи якшанбасида нишонланадиган Меҳнат кунига қадар эмлашлари шарт.

Калит сўзлар: Хориж, Тиббиёт, Вакцина,
Юқорига