Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Мюнхенда Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган авиабомба портлади

2 Декабрь 2021 12:31

NUR-SULTAN. Кazinform - Мюнхендаги темир йўл вокзали яқинида портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда Кazinform Euronewsга таяниб.

Иккинчи Жаҳон уруши давридан қолган авиабомбасининг портлаши Мюнхендаги Доннерсбергербрюcке темир йўл станцияси яқинидаги Deutsche Bahn концерни қурилиш майдончасида содир бўлди.

Портлаш оқибатида камида тўрт киши жароҳатланган.

Воқеа жойига кўплаб ўт ўчириш машиналари, иккита вертолёт ва ўнлаб фавқулодда ёрдам ходимлари етиб келган. Жароҳатланганлардан бири оғир яралангани айтилмоқда.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига