Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан туркий тилли давлатлар ўртасида  телекўприк ташкил этиш таклиф қилинмоқда

15 Сентябрь 2021 17:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон телерадиокорпорацияси бошқаруви раиси Лаззат Танисбай туркий тилли давлатларнинг давлат телеканалларида қўшма телекўприк ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон каби туркий тилли давлатлар ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда. Шу боис, ушбу 30 йиллик юбилей доирасида биз давлат телеканаллари билан биргаликда, Наврўз байрами доирасида телекўприк ташкил этишни таклиф қиламиз. Бу нафақат бизнинг ҳамкасбларимиз, балки умумий аудиториямиз учун ҳам қизиқарли бўларди. Масалан, ўтган йили Қозоғистон радиосининг 100 йиллигига радиокўприк ташкил қилдик. Унда Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Эрондан радио мухбирлари иштирок этишди. Сизни келажакда ҳам шунга ўхшаш тадбирларни биргаликда ўтказишга таклиф қиламиз», - деди Лаззат Танисбай ХVII Евроосиё Медиа Форумида «Туркий тилли мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари» давра суҳбатида.

Шунингдек, Лаззат Танисбай туркий тилли мамлакатлар оммавий ахборот воситаларини нафақат маданий ва тарихий лойиҳалар, балки бугунги куннинг энг долзарб муаммоси - коронавирусга қарши курашда ҳам ҳамкорлик қилишга чақирди.

»Биргина Қозоғистон телерадиокомпанияси сўнгги бир ярим йил ичида томошабинларни коронавирус билан курашишга ва эмлашга ундайдиган 160 та мини-видео тайёрлади ва тақдим этди. Бизнинг мавзу ва томошабинлар олдидаги вазифамиз умумий. Шунинг учун биз бундай видеоларни улашишимиз . Биз туркий тилли мамлакатлар каналларида маҳсулотларни шу тилда дубляж қилишга ва эфирга узатишга тайёрмиз»,-деди у.


Муаллиф: Aйжан Серикжанқизи


Калит сўзлар: ОАВ, Ахборот технологиялари,
Юқорига