Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Муҳаммад Алининг набираси профессионал рингга чиқишга қарор қилди

21 Июнь 2021 10:01

NUR-SULTAN. Kazinform – Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муҳаммад Алининг набираси Нико Али Уолш 14 август куни профессионал рингга чиқади, деб хабар беради Sports.kz .

Top Rank компанияси Уолшнинг жангини Эндрю Молонининг Джошуа Франкога қарши жангининг андеркартида ташкил қилиб беради.

Таъкидлаш жоизки, Top Rank раҳбари Боб Арум промоутер сифатида илк маротаба 1966 йилда Муҳаммад Алининг жангини ташкил қилиб берган.

«Мен аниқ биламан, бобом Боб Арумдан бошқа ҳеч ким менга промоутерлик қилишини хоҳламаган. Сизлар Дон Кинг менинг бобом ва Майк Тайсон билан қандай алоқада бўлганини кўргансизлар, боксда кўп одамларга ишониб бўлмайди, Боб Арум эса нафақат боксда, балки умуман бизнесда обрўли одам. Мен ҳар доим Top Rankнинг бир қисми бўлишни хоҳлардим. Бу мен учун катта шараф», - деди Уолш.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига