Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Москвада Марказий осиёлик мигрантлар  оммавий муштлашдилар

13 Июль 2021 14:55

MOSKVA. Kazinform - Москвада «Кузьминки» метро станцияси ёнида марказий осиёлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди, деб хабар беради Kazinform Interfax.ru га таяниб.

Маълумотларга кўра, муштлашувда 50 дан 200 гача одам иштирок этган. ОАВнинг ёзишича, можаро ўзбек ва қирғиз ишчилари ўртасида чиққан.

«Interfax» ахборот агентлигининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, ўзбек ва қирғиз меҳнат мигрантлари ўртасида шахсий адоват негизида чиққан муштлашув унга икки томондан одамлар қўшилгач, оммавий кўриниш олиб кетган.

Муштлашувни полиция ва Росгвардия кучлари ёрдамида тўхтатишга муваффақ бўлинган.

Муштлашув давомида унинг иштирокчилари йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатланишига халал берган.

Маълумотларга кўра, муштлашувнинг 20га яқин энг фаол иштирокчиси қўлга олинган. Бироқ полицияда неча киши ҳибсга олингани, муштлашувда неча киши иштирок этганига аниқлик киритилмаган.

Маълумотларга кўра, можарода иштирок этган бир неча киши тиббий ёрдам сўраган. Уч киши шифохонага етказилган, қолганларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.

«Муштлашув иштирокчилари орасида жароҳатланганлар бор. Бу жароҳатлар асосан, санчиб-кесилган жароҳатлар ва лат ейишлардан иборат», деб маълум қилган манба.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига