Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Moody's  Қозоғистоннинг кредит рейтингини оширди

12 Август 2021 09:38

NUR-SULTAN. Kazinform - Moody's Қозоғистон рейтингини «барқарор» прогнози билан Bаа3дан Bаа2 га кўтарди. Рейтингнинг кўтарилиши Қозоғистон давлат молияси ва кредит профилининг Bаа2 рейтинги даражаси мамлакат барқарорлигини акс эттириши билан боғлиқ.

Мамлакат активларидан фойдаланиш ҳажми ва самарадорлиги, давлат қарзининг паст даражаси, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича Ҳукумат чоралари самарадорлиги рейтингни оширишга имкон берди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукуматининг расмий сайти га таяниб.

Moody's агентлиги Қозоғистонга 2020 йилда реал ЯИМнинг пасайишини чеклашга имкон берган циклга қарши фискал сиёсатнинг самарадорлигини юқори баҳолади. Агентлик Қозоғистон иқтисодиёти 2021 йилда 3,5-4 фоизга, 2022 йилда 4-4,5 фоизга ўсишини кутмоқда. Moody's га кўра, Қозоғистонда давом этаётган институционал ва иқтисодий ислоҳотлар мамлакат бошқарув тизимини мустаҳкамлаши ва сармоявий жозибадорликни ошириши мумкин.

«Қозоғистон дунёдаги энг юқори рейтингга эга бўлган бешта мамлакатдан бирига айланди (қамраб олинган 144 мамлакат ичида). Жорий йил бошидан буён Moody's рейтингининг 15 фоиздан камроғи рейтингнинг кўтарилиши ёки ижобий прогноз билан боғлиқ «, - дейилади хабарда.

Калит сўзлар: ҚР Бош вазири,
Юқорига