Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Moderna ва «Спутник V» вакциналари комбинацияси иммунитетнинг кучайишини таъминлайди

19 Август 2021 13:49

BUENOS AIRES. TASS -Kazinform - Аргентинада Россия тўғридан -тўғри инвестиция жамғармаси ёрдамида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси «Спутник V» нинг биринчи компоненти Американинг Moderna компанияси препарати билан комбинацияси иммунитетнинг кучайганлигини кўрсатади. Бу ҳақда чоршанба куни Буэнос-Айрес Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Даниэль Ферранте Москвада Аргентина Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Карла Виссоттининг тақдимотидаги видеокузатув вақтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Феррантенинг сўзларига кўра, «Спутник V» нинг иккита компоненти билан эмлашни ва Россия препаратининг AstraZaneca компанияси вакцинаси билан комбинациясини солиштирганда, иммуногенликда «сезиларли ўзгаришлар бўлмаган». «Аммо «Спутник V» Moderna билан бирлашганда, катта таъсир кўрсатди, чунки кучли иммунитет реакцияси кузатилди», - деди Аргентина Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Феррантенинг сўзларига кўра, «Спутник V» нинг Хитойнинг Sinopharm компанияси дори воситаси билан комбинацияси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари «ҳалигача таҳлил қилинмоқда».

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, комбинацияларни ўрганиш жараёнида эмлаш пайтида «ножўя таъсирлар эҳтимоли жиҳатидан фарқ бўлмаган». «Бирорта ҳам бемор касалхонага ётқизилгани йўқ», - деди у. Бу топилмаларни Буэнос-Айрес провинцияси Соғлиқни сақлаш вазири Николас Креплак тасдиқлади, у минтақада ўтказилган тадқиқотлар «жиддий ён таъсирга эга бўлган ҳолат қайд этилмаганлигини» айтди.

Аргентина «Спутник V» дан фойдаланган Россия ва Беларусьдан кейин дунёдаги учинчи мамлакат бўлди. 2020 йил 23 декабрда Аргентина регулятори дори воситасини шошилинч равишда ишлатишга рухсат берди ва 29 декабрда мамлакат тиббиёт ходимларини у билан эмлашни бошлади.


Калит сўзлар: Тиббиёт, Вакцина, Лотин Америкаси,
Юқорига