Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Мисрда поезд рельсдан чиқиб кетди, 100дан ортиқ одам жабрланди

19 Апрель 2021 12:26

NUR-SULTAN. Kazinform – Миср пойтахти Қоҳира шимолида, Кальюбия вилоятида поезд рельсдан чиқиб, 100дан ортиқ йўловчи жабрланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Al-Youm al-Sabia газетасида вилоят ҳокимияти томонидан баёнотида айтилган, деб хабар беради Kazinform.

«Дастлабки маълумотларга кўра, поезднинг ҳалокати туфайли 103 йўловчи жароҳат олган», - дейилади хабарда.

Манбага кўра, Қоҳирадан Мансурага кетаётган поезд Туҳ темир йўл станциясидан чиққанидан бир неча дақиқа ўтгач, унинг вагонлари рельсдан чиқиб кетган. Жабрланган йўловчиларни маҳаллий шифохоналарга етказиш учун воқеа жойига 20та тез ёрдам машинаси етиб келди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига