Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Миллий лойиҳа: Давлат органи ишига ҳар бир киши  баҳо бериши мумкин

29 Октябрь 2021 19:15

NUR-SULTAN. Kazinform - «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик сакраш» миллий лойиҳаси доирасида электрон платформалар ишлаб чиқилади ва ҳужжат айланиши 50 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Миллий лойиҳанинг «Халқ овозини эшитувчи самарали давлат қуриш» учинчи йўналиши доирасида «E-петиция», «Е-мурожаат» ва бошқа платформаларни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, ҳар қандай фуқаронинг давлат органлари фаолиятини баҳолаш имкониятига эга бўлишини таъминлаш зарур. Яъни, ҳар бир инсон давлат органлари фаолиятига баҳо бера олиши керак», - деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Вазир, шунингдек, ҳужжат айланишини 50 фоизга қисқартириш режалаштирилаётганини ҳам айтди.

«Ҳозирда юқоридан пастгача борадиган ҳужжатлар кўпинча давлат аппарати ичидаги жараёнларга аралашиб, ортиқча қоғозбозликка олиб келади. Шу боис давлат аппарати самарадорлигини ошириш мақсадида жараённи диверсификация қиламиз. Масалан, давлат органлари ўртасида ортиқча ёзишмаларни талаб қилмайдиган замонавий бошқарув воситаларида лойиҳаларни бошқариш жараёнлари амалга оширилади. Божхона ва солиқ маъмуриятини айтмаса ҳам, бугунги кунда у яхши рақамли маълумотлар базасига эга бўлиб, биз ушбу миллий лойиҳа доирасида хавфли ҳудудларни аниқлаш ёки божхона назоратида ёрдам бериш учун «сунъий интеллект» каби воситалардан фойдаланамиз. Бундан ташқари, олдимизда давлат маълумотлар базаларининг 100% интеграциялашувини таъминлаш ва рақамлаштиришнинг платформа моделидан фойдаланиш вазифаси турибди», — деди Б. Мусин.

Эслатиб ўтамиз, Президент Мурожаатномаси доирасида «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик сакраш» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Миллий лойиҳа 10 та йўналиш, 226 та вазифа, 44 та кўрсаткич ва 211 та тадбирдан иборат бўлиб, уларни амалга ошириш 2025 йилгача мўлжалланган.


Юқорига