Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Миллий кенгаш янги ислоҳотларни таклиф қилиш учун муҳим тузилишга айланди – ҚР Президенти

25 Февраль 2021 12:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий жамоат ишонч кенгаши янги ислоҳотларни таклиф қилиш учун муҳим тузилишга айланди. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгашининг 5-йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий кенгаш фаолияти бошиданоқ жамоатчилик эътиборида. Унинг иши мутахассислар ва оммавий ахборот воситаларида қизиқиш уйғотмоқда. Миллий кенгаш таркиби ва вазифалари юзасидан турли таклифлар билдирилди. Ҳатто қарама-қарши фикрлар ҳам бўлган. Бироқ, Миллий Кенгаш бошиданоқ фаол ишлай бошлади. Биз бу ерда қабул қилинган қарорлар орқали мамлакатда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга ижобий туртки беришни ният қилмоқдамиз. Дарҳақиқат, Миллий жамоат ишонч кенгаши «Халқ овозига қулоқ соладиган давлат» концепциясини амалга оширишда катта ҳисса қўшмоқда. Шу сабабли, ушбу жамоавий йиғилиш мамлакатда кенг кўламли ўзгаришларга йўл очмоқда деб айтиш мумкин», - деди Президент.

ҚР Президентнинг сўзларига кўра, 1,5 йилдан кўпроқ вақт давомида аниқ натижаларга эришилди. Кенгаш аъзолари биринчи сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда қатнашдилар. Иккинчи тўпламда кўзда тутилган ишлар якунланмоқда. Учинчи сиёсий ислоҳотлар тўплами устида ҳам иш бошланди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Йиғилиш,
Юқорига