Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Миллий кенгаш ҳокимият ва жамият ўртасидаги мулоқот тузилмасига айланди – ҚР Президенти

22 Октябрь 2020 12:14

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Менимча, бугун билдирилган таклифлар долзарб ва муҳим. Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши ташкил этилганига бир йил тўлди. Ушбу давр мобайнида кенгаш тўлиқ шаклланди. Барчамиз унинг эҳтиёжига аминмиз. Миллий кенгаш ҳокимият ва жамият ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиши мумкин бўлган самарали институционал тузилмага айланди. Кенгаш аъзолари мамлакат учун муҳим қарорларни ишлаб чиқдилар ва уларни амалга оширишга ҳаракат қилдилар. Шубҳасиз, аввалги учта учрашув ҳам фойдали бўлди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши йиғилишида.

Президентнинг таъкидлашича, Миллий кенгаш фаолияти чет эллик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

«Пандемияга қарамай, кенгаш мунтазам равишда долзарб масалаларни муҳокама қилади. Унда вазирлар ҳам иштирок этишади. Умуман олганда, сиз туфайли бир нечта муҳим ташаббуслар амалга оширилди. Шунингдек, давлат сиёсатининг турли йщналишларини ислоҳ қилиш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан барча кенгаш аъзоларига, шу жумладан ротация бўйича аъзоликдан кетган фуқароларга самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдираман», - деди у.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Калит сўзлар: Миллий кенгаш,
Юқорига