Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Мексикада 3,5 мингдан ортиқ уй сув остида қолди

5 Октябрь 2021 11:11

MEXIKO. Kazinform - Мексиканинг марказий қисмидаги Керетаро штатида кучли ёмғир туфайли 3,5 мингдан зиёд уйни сув босди, дея хабар беради Kazinform Мilenio газетасига таяниб.

Ҳудуд губернатори Маурисио Курининг нашрга айтишича, минтақадаги зарарни баҳолаш сешанба куни бошланади.

«Эртага 120 киши рўйхат тузишни бошлайди, у ерда қанча одам доимий яшаётганини ва қанча одам уй ижарага олишини кўради. Биз уларнинг ҳар бири учун қарор қабул қилишга қандай имкониятларга эга эканлигимизни таҳлил қиламиз «, деди сиёсатчи.

Aввалроқ, ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчилар сув босган ҳудудлардан 3 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилган.

Сентябр ойининг бошидаги кучли тошқинлар Керетаро билан чегарадош Идальго шаҳрида ўн минглаб уйларга зарар етказди. Тула –де- Aленде шаҳрига катта зарар етди, беморлар сув остида қолган шифохонада вафот этди. Умуман олганда, табиий офат 70 мингдан ортиқ одамни қамраб олган. Юзлаб қутқарувчилар, ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия аскарлари зарарни бартараф этишга сафарбар этилган.

Калит сўзлар: Шимолий Америка,
Юқорига