Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

МДҲ Парламентлараро Ассамблеясидаги Қозоғистоннинг ваколатли вакили тайинланди

21 Сентябрь 2021 13:05

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Мажилиси ва Сенати Бюроси Игорь Мусалимовнинг МДҲ Парламентлараро Ассамблеясидаги ваколатли вакилликка номзодини маъқуллади.

Игорь Мусалимов дипломатик ишда катта тажрибага эга, Қозоғистоннинг Беларусь, Литва, Чехия, Грузия ва Молдовадаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган. 2019 йил июн ойидан Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг этика бўйича вакили.

Таъкидлаш жоизки, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси аъзоси бўлган ҳар бир Парламент ўз вакилларини МДҲA ПA Кенгаши котибиятига доимий ишлаш учун юборади.


Калит сўзлар: Дипломатия, Мажилис, Сенат,
Юқорига