Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Марказий Осиё Олий таълим макони яратилади

19 Июнь 2021 13:04

NUR-SULTAN. Kazinform – Марказий Осиё мамлакатларида ягона Марказий Осиё олий таълим макони яратилади. Марказий Осиё мамлакатлари таълим вазирлари иштирокида ўтказилган Туркистон форумида шундай қарорга келинди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир Эразмус+ ва Марказий Осиёдаги университетлар ректорлари офлайн ва онлайн шаклда бўлиб ўтди.

Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Марказий Осиё олий таълим маконини яратишни таклиф қилди. Унинг хорижий ҳамкасблари ушбу ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Форум якунлари бўйича Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари энди минтақавий ҳамкорликни кенгайтиради ва барча Марказий Осиё университетларининг илмий, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини бирлаштиради.

Томонлар, шунингдек, ўқув дастурлари сонини кўпайтириш, талабалар алмашинуви бўйича қўшма илмий лойиҳалар ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи талабалари ўртасида алоқаларни ўрнатиш, тажриба алмашиш ва иш йўналишларини муҳокама қилиш учун Марказий Осиё университетлари ректорларининг форумларини ўтказишга келишиб олдилар.

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги олий таълим бўйича ҳамкорлик Болония жараёни тамойиллари асосида ташкил этилади. Бундан ташқари, Марказий Осиё олий таълим макони ҳузурида Марказий Осиё Таълим вазирликларининг ишларини мувофиқлаштириш, Марказий Осиёда олий таълимнинг жозибадорлигини ошириш ва Марказий Осиё давлатларининг рақобатбардошлигини кучайтириш котибияти ташкил этилади.

«Бугунги кунда олий маълумот олиш учун ягона Марказий Осиё маконини яратиш объектив зарурати мавжуд. Таълим бўйича ҳар йили тан олинадиган ҳужжатларнинг 70 фоизга яқини Марказий Осиё университетларининг ҳужжатларидир. Бугунги кунда Қозоғистон университетларида Марказий Осиёдан 20 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда ва бу кўрсаткич йил сайин ўсиб бормоқда. Шу муносабат билан, ягона олий таълим макони доирасида бугунги кунда Европа маконидаги мамлакатлар сингари квалификацияни тан олишнинг соддалаштирилган ёки автоматлаштирилган процедуралари масаласини кўриб чиқишимиз мумкин», - деди ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов.

Таъкидлаб ўтамиз, Туркистон декларациясида ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишлари кўзда тутилган:

1. Марказий Осиё университетлари альянсини ташкил этиш

2. Таълим сифатини таъминлаш бўйича Марказий Осиё аккредитация кенгашини ташкил этиш

3. Марказий Осиё талабалар альянсини ташкил этиш

4. Малака ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ташкилотлар ассоциациясини ташкил этиш.






Юқорига