Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

«Марказий Осиё – ХХР» саммити бошланди

25 Январь 2022 15:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – ХХР» саммитида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«25 январ куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган «Марказий Осиё – ХХР» саммитида иштирок этмоқда. Онлайн учрашув Хитой томони ташаббуси билан ташкил этилмоқда», - деб ёзди Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, етакчилар Марказий Осиё ва Хитой ўртасида турли соҳаларда кўп томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади. Тадбир якунлари бўйича дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.

Саммитда ХХР раиси Си Цзинпин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жаппаров, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирок этмоқда.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Марказий Осиё, Ақорда,
Юқорига