Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

«Марказий Осиё» халқаро савдо маркази тезроқ қурилиши керак - Тоқаев

26 Январь 2021 15:36

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазирга тез орада «Марказий Осиё» халқаро савдо марказини қуриш тўғрисида топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи долзарб бўлиб қолди. Ушбу муаммони юқори технологияли қишлоқ хўжалиги ва рақобатбардош ишлаб чиқаришсиз ҳал қилиш мумкин эмас. Бу – аксиома. Ўтган йилнинг 11 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ҳажми 3,6 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 9 фоизга юқори (12 ой). Бундан ташқари, биз 2017-2021 йилларда агросаноатни ривожлантириш давлат дастури бўйича эълон қилинган кўрсаткичларга ҳали ҳам эриша олмаяпмиз. Ўтган йили, даромадлар пасайганда, озиқ-овқат нархлари ўсишда давом этди. Нархларни ушлаб туриш бўйича давлат идоралари томонидан кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек чакана савдо тармоқларига имтиёзли кредитлар бериш - ижобий натижа бермади. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 11 фоизга ўсди. Уларнинг умумий инфляциядаги улуши 60% га етди. Бозор механизмидан келиб чиқиб, ҳукумат юқоридаги масалани ҳал қилиш учун чоралар кўриши керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Президент ўз нутқида 24 та оммавий тарқатиш марказини ўз ичига оладиган Миллий савдо тизимини ташкил этишни тезлаштиришга кўрсатма берди.

«Айни пайтда биз сабзавотларнинг 90 фоизини Ўзбекистондан олиб келмоқдамиз. Шу билан бирга, ушбу мамлакатнинг Россия билан савдо алоқалари бизнинг мамлакатимиз ҳудудидан ўтади. Шу муносабат билан «Марказий Осиё« Халқаро савдо-иқтисодий марказининг лойиҳаси эълон қилинди. Ушбу марказ корхоналарга доимий равишда пул ишлашига ёрдам бериши керак. Ва давлат бу орқали бюджетни тўлдириши керак», - деди у.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Юқорига