Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Марказий Хитойдаги шаҳарни сув босди

21 Июль 2021 09:55

ZHENGZHOU. SINHUA - Kazinform - Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли транспорт ҳаракати тўхтади ва электр қуввати узилди, деб хабар қилмоқда Kazinform Sinhua агентлигига таяниб.

Сув сатҳининг баландлиги туфайли шаҳарда транспорт ҳаракати сустлашди. 80 дан ортиқ автобус йўналишлари тўхтатилди, 100 дан ортиқ йўналишлар ўзгартирилди ва метро тўхтатилди.

Чжэнчжоу аэропорти 260 та кирувчи ва чиқувчи рейсларни бекор қилган бўлса, маҳаллий темир йўл хизматлари ҳам баъзи поездларни тўхтатиб қўйди ёки кечиктирди.

Бўрон туфайли шаҳарнинг бир нечта турар жойлари сувсиз ва электрсиз қолди.

Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига