Об-ҳаво
Астана 25 °С
Алматы 26 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

Мақтааралда тошқиндан аъзият чеккан ҳар бир оилага 17 млн тг компенсация тўланмоқда

22 Май 2020 11:45

MAQTAARAL. Kazinform – Мақтаарал туманида тошқиндан аъзият чекканларга компенсация тўлаш бошланди. Бу ҳақда «Туркистон» ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда «Туркистон» ИТК қошидаги Туркистон Ижтимоий ривожланиш корпоратив жамғармаси бузилган уйларни қайта тиклаш учун компенсация дастурини амалга оширмоқда.

Дастур ҳар бир оилага учта йирик транш орқали 17 миллион танга (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 22 майдаги расмий курсга кўра, 409 миллион 700 минг сўм – Таҳр.) миқдорида товон тўлашни кўзда тутади.

«Ҳозиргача 19 оила 8,5 млн танга (умумий миқдорнинг 50%) миқдорида биринчи траншни олишди. Қолган қисми 25%дан уй-жой қурилиши пайтида 2 транш орқали тўланади. Бундан ташқари, туман ҳокимлиги бузилган уй-жойларни ҳисоблашда ва аҳолига компенсация тўлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплашда ёрдам бермоқда», - дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, бузилган уйлар сони 200дан ошади.













Муаллиф: Айнур Ақбаева
Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига