Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Мақтааралда сув тошқинидан жабрланган микрорайонда 494 та уй қурилиши якунланди

16 Ноябрь 2020 14:17

TURKISTAN. Kazinform – Мақтаарал туманида сув тошқинидан зарар кўрган Фирдавсий ва Ўргебас аҳоли пунктларида 504 та уйнинг 494 тасининг қурилиши якунланди ва яқинда 10 та уй фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, Мақтаарал туманидаги Женис, Жанатурмыс ва Дўстлик аҳоли пунктларида, Мирзакент овулида янги қурилган микрорайонда 386 та якка тартибдаги уйларнинг қурилиши якунланиб, калитлар эгаларига топширилди.

Шулардан 196 уй Ҳукумат резерви томонидан молиялаштирилди, қолган 190 уй хайрия ва бошқа маблағлар ҳисобига қурилди.

Бундан ташқари, Мирзакент қишлоғининг янги микрорайонида 1200 ўринли мактаб ва 280 ўринли болалар боғчаси, 1 та амбулатория ва 1 та милиция бўлими қурилмоқда. Шунингдек, Фирдоуси овулида 600 ўринли мактаб таъмирланмоқда, Ўргебас овулида 1 та амбулатория ва 1 та милиция бўлими, 1 та фельдшерлик-акушерлик пункти ва 1 та милиция бўлими қурилмоқда. Агар юқорида айтиб ўтилган мактаб ва болалар боғчаси кейинги йилга ўтказилса, қолган объектларнинг қурилиши шу йилнинг декабрь ойида якунланиши кутилмоқда. Ушбу кенг кўламли ишлар натижасида тумандаги аҳоли пунктлари янада обод бўлди. Мақтаарал туманида ҳозирги вазият барқарор», - деди вилоят ҳокими.














Муаллиф: Айнур Ақбаева


Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига